ДЕЙ

ДЕЙ (туркча dayi, айнан — тоға) — 1) Усмонли турк салтанатининг яничар қўшинларида зобитлик даражаси;

2) Яничар зобитлар кенгаши томонидан умрбод сайланадиган Жазоир ҳокими (1671 й. дан то 1830 й. гача, яъни Жазоирни Франция босиб олгунга қадар). Жазоирнинг сўнгги Дейи — Ҳусайн (1818—30); 3) Тунисда Дей деб 1590—1705 й. ларда вақт-вақти билан мамлакатни идора этган турк яничар ҳарбий бошликлари аталган.