ДЕЗИНТЕГРАТОР (дез… ва лот. integer — бутун) — 1) мўрт материалларни майдаловчи машина. Кожух ичига жойлаштирилган, қарамақарши томонга айланувчи валларга ўрнатилган икки диекдан иборат. Материал дисклардаги бармокларга урилиб майдаланади. Дезинтегратор кўмир, туз, оқак, тупроқ каби материалларни майдалашда ишлатилади. Дезинтегратор қоргич вазифасини ҳам ўтайди;
2) саноат газларини қаттиқ ёки суюқ зарралардан тозалайдиган аппарат. Газ Д. и роторидан пуркаладиган сув (ёки бошқа суюклик) билан тозаланади.