ДЕГРЕЗТЕПА

ДЕГРЕЗТЕПА — шаҳар харобаси (1 — 5—8-а. лар). Сурхондарё вилояти Олтин-сой тумани Дегрез сув омборининг жан.-ғарбида. Тўғри тўртбурчак тархли. Майд. 6 га дан ортиқ. Мудофаа деворларининг қолдиклари тепаликлар (эни 10 м, бўйи 4 м) сифатида сақланиб қолган. Бурчаклар миноралар б-н ҳимояланган. 3 та дарвозаси бўлган. Шаҳар аркининг атрофи хандақ билан ўралган. Кушонлар даври ва илк ўрта асрларга оид сопол идишлар топилган.