ДЕВОР

ДЕВОР — 1) бино, уйнинг томини кўтариб турувчи ёки хоналарга ажратувчи тик қисми. Бино ва уйларда юк тушувчи (яъни томни кўтариб турувчи) Девор ва пардевор (яъни фақат хоналарни ажратиб ва тўсиб турувчи)га; ички ва ташқи Девор ларга бўлинади. Девор пишитилган лойдан (пахса Д.), пишиқ ғишт ва хом ғиштдан (ғиштин Девор), тош, шлак-бетон ва темирбетондан (тош Д.) қилиниши, пардевор яхлит гипс плиталардан ҳам кўтарилиши мумкин. Ғиштин Девор ярим, бир, бир ярим, икки ғиштли қилиб терилади. Деворнинг қалин ва юпқа, йиғма ва яхлит, терилган ва урилган хиллари бўлади. Ҳар қандай Девор ташқари ва ичкаридан ҳар хил усулда (сомон сувоқ, цемент сувоқ, алебастр, ганч сувоқ ва б.) суваб қўйилади. Девор кўзли (дераза ва эшик ўринлари ташлаб кетилган) ва кўзсиз (яхлит) бўлади;

2) бирор нарса (мас, ошқозон, двигатель)нинг атрофини ўраб олган ёки бўлимларга ажратган қисми (мас, ошқозон девори, цилиндр девори);

3) бирор ерни (мас, ҳрвлини), ҳудудни ўраб олган ёки қисмларга ажратиб турган ғов, тўсиқ; пахса, шох-шабба, тахта, темир-бетон, ғиштдан қилиниши мумкин;

4) қалъа, қўрғон ва шақар (ҳатто бирор давлат) ни ураб, душман ҳужумидан мудофаа қилиш учун қуриладиган иншоот. Мас, 15-а. да Тошкент бир неча дарвозали кенг пахса Девор билан ўралган. 19-а. ўрталарида Тошкент бекларбегиси таъмирлаттирган Деворнинг 12 дарвозаси ва 2 қофқаси (ўртача эшиги) бўлган. Мил. ав. 4—3 – а. ларда Хитойда мудофаа девори бунёд этилган (қ. Буюк Хитой девори).