ДЕВОНОВ Санъат Солиҳович (1932.9.5, Хонқа тумани) — актёр ва реж. Ўзбекистан халқ артисти (1976). Тошкент давлат санъат ин-тини тугатган (1973). Хоразм театрида актёр, реж. (1946—84), директор (1963—67). 1984—86 й. лар киноактёр студиясининг, 1986—87 й. лар Аброр Ҳидоятов номидаги драма театрининг ва 1987—93 й. лар Ҳамза театрининг директори. Ҳаракат билан нутқнинг рангбаранг, мусиқий ва маънодорлиги, чуқур изтироблар орқали қаҳрамоннинг ички дунёсини оча билиш, чин муҳаббат, инсонпарварлик ифодалари Девонов ижодига хос. Девонов театрда 150 дан ортиқ роль ўйнаган. Энг яхши роллари: Аскар («Аршин мол олон»), Тоҳир («Тоҳир ва Зуҳра»), Навоий («Навоий Астрободда»), Ҳамлет («Хамлет»), Беруний («Абу Райқон Беруний»), Ибн Сино («Ибн Сино»), Faриб («Ошиқ Ғариб») ва б. «Ўликлар кечирмайди» (Ў. Умарбеков), «Оналар» (П. Тлегенов), «Лайли ва Мажнун» (Хуршид) кабилар Д. Саҳналаштирган муваффақиятли спектаклларидан. Кинодаги асосий роллари: Йўлчи («Қутлуғ қон»), Шариф («Мафтунингман»), Жума («Қизилқум»), Абдуғанибой («Юлдузлар жамоли»), Ризаев («Узоқ-яқин йиллар»), Карвонбоши («Севги ҳақида афсона»), Амир Насрулло («Чўлоқ дарвиш») ва б., шунингдек, телефильмларда («Шашмақом»да хон, «Жалолиддин Мангуберди»да Муҳаммад шоҳ, «Хоразм афсонаси»да Али, «Диёнат»да Бўрибоев, «Илондан қўрқманг»да Тошматов ва б.) ҳам роллар ижро этган. «Меҳнат шуҳрати» ордени б-н тақдирланган (2001).