ДЕВОНКЎЛ КОЛЛЕКТОРИ — Хоразм вилоятидаги йирик коллектор. Унинг 1-навбати 1953 й. да (уз. 38,6 км, сув сарфи 5,3 м3/с), 2-навбати 1957 й. да (уз. 39,7 км, сув сарфи 7,0 м3/с) қурилган. 1967— 74 й. ларда реконструкция қилинганидан кейин уз. 39,7 км, сув сарфи 13,2—23,0 м3/с ни ташкил этди. Коллектор Хоразм вилояти Гурлан туманида деҳқончилик қилинадиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, шўр ва дренаж, ташлама сувларни чиқариб юборишга хизмат қилади. Девонкўл коллектори сувлари Дарёлиқ коллекторига қуйилади.