ДЕВ ИНШООТЛАРИ

ДЕВ ИНШООТЛАРИ — баҳайбат тош бўлакларидан боғловчи қоришма (цемент, оҳак) ишлатмай қурилган иншоотлар. Юнонлар Микен даври (мил. ав. 2-минг йиллик) да қурилган шундай иншоотларни афсонавий девлар (циклоплар) бунёд этган деб шу ном билан аташган. Дунёнинг жуда кўп ҳудудларида Дев иншоотларининг қолдиқлари учрайди. Археология ва архитектура тарихида Дев иншоотлари атамаси мегалитик (катта тошлардан ишланган) диний иншоотлар тушунчаси билан кўп жиҳатдан бирлашиб кетган. Энг қад. Дев иншоотлари (асосан, мудофаа ва ибодатхона бинолари) энеолит даври (мил. ав. 3-минг йиллик)га, энг сўнггилари (қасрлар, қалъалар) эса илк ўрта аерга оид. МДҲ худудида Дев иншоотлари қолдиқлари Закавказье (хусусан, Урарту давлатининг айрим қалъалари), Қрим, Тожикистон, Сибирда учрайди.