ДАҲАНА — 1) даранинг оғзи;
2) дарёнинг этаги;
3) кўчанинг киравериш жойи;
4) бўғоз;
5) ариқ ёки канал бошланган жой, яъни тўғон боши, қулоқ; бирон катта арикдан келадиган сувни тақсимлаш учун ариқнинг кўндалангига тўсин (кунда) ташланар, шу тўсиннинг бир неча жойи кертиб қўйилар эди. Ана шу кертик Даҳана дейилган. Ҳар бир кертикдан чиққан сув бир ариқдан оққан.