ДАҲА — қурт боқишда ипак қуртинннт тўртинчи-бешинчи ёшини англатувчи давр. Ипак қурти Д. си ҳавонинг ҳаро-рати 23—24° ва нисбий намлиги 65 — 70% бўлганда 8—9 кунга чўзилади. Ҳар қути уруғдан чиққан қуртлар бу даврда 60—70 м2 жойни эгаллайди. Кичик ва катта Даҳалар бўлади. Кичик Даҳа ипак қуртларининг тўртинчи ёшга ўтган даври бўлиб, бунда пилла ўрагунча бериладиган баргнинг 17% ини ейди, оғирлиги 5,5 марта, ҳажми 3—4 марта ортади. Катта Даҳа ипак қуртларининг бе-шинчи ёшга ўтган даври бўлиб, бунда улар бериладиган баргнинг 75% ини ейди, оғирлиги 4—5 марта, ҳажми 2,5 — 3 марта ортади.