ДАҒАЛКАНОП

ДАҒАЛКАНОП, ғўзор (Abutilon theophrasti Medic.) — гулхайридошларга мансуб бир йиллик бегона ўт. Пояси тик усади, сершох, тукли, бўйи 40 — 250 см. Барглари йирик, узун бандли, кенг тухумсимон, сертук, навбатма-навбат жойлашган. Гуллари банди узун, сариқ ёки тўқ сариқ, йирик, беш бўлакли. Меваси қобирғали қўнғирсариқ кўсакча. Ўқ илдизи 1 м дан кўпроқ чу-қурликка етади, ён илдизлари бор. Июль—сент. да гуллаб, авг. —окт. да ме-валайди. Бир тупи 1800 гача уруғ беради. Иссиқсевар, ёруғсевар ўсимлик. Майсалари апр. да пайдо бўлади. Ўрта Осиёда суғорма деҳқончилик ерларида тарқалган. Ғўза ва б. чопиқ қилинадиган экинзорлар, бедапоялар, шунингдек, йўл ёқалари, боғларда ўсади.