ДАСТУР — 1) бирон-бир фаолият, ишнинг мазмуни ва режаси;
2) сиёсий партиялар, ташкилотлар, алоҳида арбоблар фаолиятининг асосий қоидалари ва мақсадлари баёни;
3) ўқув фани мазмунининг қисқача изоҳи;
4) театр, концертлар ва б. томошаларда чиқиш навбатлари, ижрочилар, иштирок этувчи шахслар рўйхати.