ДАСТАК

ДАСТАК — 1) пойабзал (кавуш, туфли) нинг ён кисми;

2) этик ва ботинканинг қўнж билан тагчарм орасидаги орқа (товон) қисми. Уч қават (юз, охирчўп ва астар) бўлиб, бир-бирига сирач билан ёпиштирилади;

3) эгар олдинқошининг тирсаги (ўртароқ қисми).