ДАРЁ СИСТЕМАСИ

ДАРЁ СИСТЕМАСИ — муайян дарё ҳавзасида бир-бирига қўшилиб борувчи дарёлар мажмуи. Асосий дарё ва унинг 1-тартибли, 2-тартибли ва ҳ. к. ирмоклардан ташкил топади. 1-тартибли ирмоклар бевосита асосий дарёга қуйилади, 2-тартибли ирмоклар 1-тартибли ирмокларга қуйилади. Йирик дарёларда 20 тагача тартибли ирмоқлар бўлади. Дарё системаси энг узун ва серсув бўлган асосий дарё номи билан аталади. Mac, Сирдарё системаси, Волга системаси.