ДАНФИГАНКЕТ, Динвагикад (сўғдийча — муқаддас дин ибодатхонасининг жойи) — ўрта асрларга оид шаҳар ўрни. Шарқ географларининг маълумотига қараганда, у Шош вилоятининг маркази Бинкатдан 5 фарсах (35—40 км) узоқликда халқаро карвон йўли устида жойлашган. Данфиганкет харобалари ҳоз. Ниёзбоши қишлоғи яқинидаги Йўғонтепа деган жойда жойлашган бўлиб, атрофи девор билан ўралган тўғри бурчакли қалъа ва шаҳристондан иборат. Унда ҳунармандларнинг катта гу-зари бўлган. Данфиганкет 6—7-а. ларда шаҳар холига келган ва 9—12-а. ларда гуллаш даврини бошдан кечирган. Мўғулларнинг талончилик ҳужуми натижасида 13-а. бошларида шаҳар вайронага айланган.