РЯЗАНЬ

РЯЗАНЬ — РФдаги шаҳар, Рязань вилояти маркази. Ока дарёси бўйида. Йирик пристань. Т. й. тугуни. Аҳолиси 533,1 минг киши (1998). Машинасозлик (станоксозлик, «Тяжпрессмаш», «Рязсельмаш») и. ч. бирлашмалари, автомобиль агрегатлари, автомобиль аппаратураси, электрон приборлар, ҳисоблашаналитик машиналар, иситиш приборлари, нефтни қайта ишлаш, кимёвий тола, картонрубероид здлари, қурилиш материаллари и. ч., озиқ-овқат, енгил ва ёғочсозлик саноати корхоналари ишлаб турибди. 2 илмий тадқиқот инти, 4 олий ўқув юрти, 3 театр, тарихиймеъморий музейқўриқхонаси, бадиий музей, И. П. Павлов уймузейи бор. Р. йилномаларда биринчи марта 1095 й. дан тилга олинган. Дастлаб Рязань князлиги маркази Рязань деб аталган ва ҳозирги Рязаньдан 50 км жан. шарқца бўлган. Шаҳар 1237 й. да мўғуллар томонидан вайрон қилинган. 14-а. ўрталарида князлик маркази Переяславль—Рязанский шаҳрига кўчирилган (бу князлик 1521 й. да Москва давлати таркибига қўшилди). Шаҳар 1778 й. дан Рязань деб атала бошлаган. 1778— 1929 й. ларда Рязань губерняси маркази. 19-а. ўрталарида Рязаньда чўян қуйиш ҳамда ёғ корхоналари ва б. қурилган. 1929—30 й. ларда Рязань Москва вилояти округ маркази, 1937 й. дан вилоят маркази. Меъморий ёдгорликлардан Кремль ансамбли таркибида: Христорождественский (15-а., 19-а.), Архангельский (16-а.), Успение (17-а.) соборлари, Архиепископ палаталари (17а.), Спас монастири мажмуи (17 — 18-а. лар), 17-а. га оид бир қанча черковлар, классик услубдаги бинолар, касалхоналар (19-а. бошлари), савдо расталари (19а. нинг 1-ярми) ва б. сақланган.