РА

«РА» (қад. мисрликларнинг қуёш худоси номидан) — папирусдан ясалган қайиқ. Қад. мисрликлар кемаси нусхасига кўра қурилган (уз. 12 м, кенглиги 5 м). «Ра»да Т. Хейердал 7 кишидан иборат байналмилал экипаж билан бирга қад. мисрликларни Америкага сузиб боришлари мумкинлигини исботлаш мақсадида экспедиция уюштирган. 1-уриниш (1969) муваффақиятсиз тугаган. 1970 й. «Ра — 2» Сафи (Марокаш)дан чиқиб, 55 суткада Барбадос о. га етиб борган. «Ра» экипажи таркибида Ю. А. Сенкевич (СССР) ҳам бўлган.