РУСУДАНА — Грузия маликаси (1222—45). Малика Тамара (1184 — 1213) нинг қизи. Р. Грузиянинг 6салиб юришида қатнашиши хусусида Рим папаси б-н келишиб олганди, лекин бу режани амалга ошишига 1225 й. да хоразмшоҳ Жалолиддин Мангуберди бошчилигидаги қўшиннинг Грузияга кириб келиши халақит берган. Жалолиддин Русуданага киши юбориб, унга уйланмоқчи эканлигини, ўзини подшоҳ деб тан олишларини ҳамда биргаликда мўғулларга қарши курашишлари лозимлигини билдиради.
Насавийнинг ёзишича, Р. Жалолиддин насроний динига ўтсагина унинг таклифини қабул қилажагини шарт қилиб қўяди. Хоразмшоҳ бу шартни катъиян рад этган ва жангни бошлаб юборган. У Шарқий Грузияни 1225 й. да забт этган. Мўғуллар истилоси даврида Русудана мўғул қоонигатобе бўлган (1235). Грузия ўлпон тўлаб, мўғулларнинг ҳарбий юришларида қўшин юбориш мажбуриятини олган.