РУШОН ТИЗМАСИ

РУШОН ТИЗМАСИ — Ғарбий Помирдаги тоғ тизмаси (Тожикистон). Уз. 120 км. Энг баланд жойи Патхор чўққиси — 6080 м. Р. т. гранитоид, метаморфик ва гилли сланецлар, кварцит, қумтош, оҳактош, гнейслардан таркиб топган. Ён бағирлари тош уюмларидан, субтропик даштлар ва шувокли чала чўл ҳамда чўл водийси ландшафтларидан иборат. Дарё водийларида тол, жирғаноқ, терак, дўлана, қайин ўсади.