РУКН

РУКН — исломда энг муҳим саналган 5 та вазифа. Унга калимаи шаҳодат, намоз, закот, рўза ва ҳаж ибодатлари киради. Рукн талабларини бажариш исломда ҳар бир мусулмон учун фарз ҳисобланади. Лекин баъзи истисно ҳолатларда бу мажбурият зиммадан соқит бўлади. Мас, бойлиги шариат белгилаган маълум миқдор (нисоб)га етмаган киши закот бермайди ёки имкони бўлмаган мусулмон учун ҳаж ибодатини амалга ошириш шарт ҳисобланмайди.