РУДАЛИ ТОҒЛАР

РУДАЛИ ТОҒЛАР, Крушне-Гори — Европадаги тоғлар, Чехия тоғ массивининг шим. ғарбий чеккаси. Уз. 150 км. Энг баланд жойи 1244 м. Гнейс, гранит, филлит, слюдали сланец жинсларидан тузилган. 800—900 м гача баландликдаги ён бағирлари аралаш ўрмонлар, қия, тўлқинсимон тоғ тепалари ўтлоклар б-н қопланган. Вольфрам, висмут, рух ва б. металл рудалари топилган (номи ҳам шундан). Иссиқ булоқлар бор. Қишки спорт мусобақалари ўтказилади. Иқлимий ва бальнеологик курортлар куп.