РУАН

РУАН — Франциянинг шим. қисмидаги шаҳар. Денгиз бўйи Сена департаментининг маъмурий маркази ва Нормандия тарихий вилоятининг бош шаҳри. Аҳолиси 108,7 минг киши (1999). Транспорт йўллари тугуни. Сена дарёси бўйидаги денгиз порти. Мамлакатнинг йирик саноат маркази. Тўқимачилик, озиқ-овқат, металлургия, машинасозлик (жумладан, кемасозлик), кимё ва нефтни қайта ишлаш саноати корхоналари, унт, музейлар бор. Р. — қад. шаҳар. Шаҳарни мил. ав. 1-а. да римликлар, 5-а. да франклар босиб олган. Руанда 1431 й. да Жанна Д’Арк жазога ҳукм қилинган ва қатл этилган. Меъморий ёдгорликлардан НотрДам собори (13 — 16-а. лар), черковлар, Адлия саройи (1508—09) ва б. сақланган.