РОЗМАРИН

РОЗМАРИН (Rosmarinus) — лабгулдошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми, эфир мойли экин. Ўрта денгиз ҳавзасида 1—3 тури усади. Доим яшил бута. Бўйи 1,5—2 м ча. Барги ва тўпгулидан эфир мойи олинадиган д о ривор P. (R. offi cinalis), асосан, Европа мамлакатларида, шунингдек, Қрим ва Кавказда ўстирилади. Қаламчасидан, камданкам уруғидан кўпайтирилади. 2—3 йиллик кўчатлари экилади. Экилгандан кейин 2—3йилдан бошлаб барги ва тўпгули йиғиб олинади. Ҳосилдорлиги 40—120 ц/га. Барги ва тўпгули таркибида парфюмерия ва тиббиётда ишлатиладиган 1,5 — 2,5% (қуруқ моддага нисбатан) эфир мойи, 0,5% гача розмарицин ва б. алкалоидлар, урсол ва розмарин кислоталари бор. Буталари 7 — 9 й. да ёшартирилади. Розмарин 2 0—25 й. ҳосил беради.