РОССИЯ МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ

РОССИЯ МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ, М. Е. СалтиковШчедрин номидаги Россия давлат миллий кутубхонаси — РФнинг энг қад. универсал кутубхонаси; жаҳондаги энг йирик кутубхоналардан бири. СанктПетербург ш. да 1795 й. да Император оммавий кутубхонаси ва китоб хазинаси сифатида асос солинган. 1814 й. 2(14) янв. да омма учун очилган. 1917 й. дан Россия кутубхонаси, 1925 й. дан оммавий кутубхона, 1992 й. дан ҳоз. номида. 1932 й. да М. Е. СалтиковШчедрин номи берилган. 1811 й. дан мамлакат нашрининг мажбурий нусхасини олади (шу туфайли 19-а. рус китоби ва даврий нашринингтўлиқтўпламига эга). 1914 й. фондида 2 млн. дан зиёд нашрий асарлар бўлган. 1998 й. да 32 млн. га яқин китоб бирлигига етган. Нодир нашрлар фондида Вольтернинг шахсий кутубхонаси (7 мингдан зиёд), Беҳзод ижодига мансуб миниатюралар, қўлёзмалар (300 мингдан зиёд; жумладан, Ўрта Осиёда яратилган кўплаб қўлёзмалар) сақланади, улар орасида тошплита, дарахт пўстлоғи, папирус, пергамент, ипак ва бдаги ёзма ёдгорликлар машҳур.

Кутубхонанинг фан соҳалари ва нашр турлари бўйича 28 та қироатхонаси, библиографик маълумотнома нуқталари, марказий маълумотнома кутубхонаси бор. Кутубхонанинг бой фондини ёритувчи каталоглар, янги китоблар ҳақида ахборот бюллетенлари нашр этилади, библиография ва кутубхонашунослик, китоб тарихи соҳасида йирик илмий методик ва и. т. ишлари олиб борилади. Кутубхона классицизм ва ампир услубида қурилган кўҳна бинога жойлашган (меъморлар: 1796—1801, Е. Т. Соколов; 1828—32, К. И. Росси; 18961901, Е. С. Воротилов ва б.).