РОСАРИО

РОСАРИО, Росарио-де-Санта-Фе — Аргентинадаги шаҳар, СантаФе провинциясида. Аҳолиси 906 минг киши (2001). Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Росариодан Панамерика шоссеси ўтган. Парана дарёси бўйидаги йирик порт. Денгиз кемалари ҳам кира олади. Четга ғалла, гўшт, жун чиқарилади. Аэропорт бор. Озиқ-овқат саноатининг йирик корхоналари, цемент, ғишт здлари, кўнпойабзал, тўқимачилик ва б. корхоналар ишлаб турибди. Миллий унт, кутубхона, тарих музейи, нафис санъат музейи бор. Шаҳарга 1730 й. да асос солинган.