РОМУШТЕПА

РОМУШТЕПА — қад. шаҳар харобаси (мил. ав. 4 — мил. 4-а. лар). Бухоро вилояти Жондор туманида жойлашган. Ўзбекистон ФА Археология ин-тининг Ромуштепа Сулаймонов бошчилигидаги Зарафшон археологик отряди томонидан ўрганилган (1973). Ромуш ш. нинг номи ўрта аср тарихчилари Нишопурий, Наршахий ва Беруний асарларида тилга олинган. Ромуштепа 3 та тепадан иборат бўлиб, марказий баланд қисми «Шайхи калон», унга ғарб томондан туташган 2тепа «Гули санг», 3си эса, «Хўжа Ромуш» деб аталади. Археологик изланишлар фақат «Гули санг»да олиб борилган. Кўплаб сопол буюмлар чиққан, ёдгорликнинг стратиграфик даври аниқланган.