РОМИТАН — Бухоро вилояти Ромитан туманияаги шаҳар (1981 й. дан), туманнинг маъмурий маркази. Яқин т. й. станцияси—Когон (30 км). Вилоят маркази (Бухоро)дан 17 км. Аҳолиси 15 минг киши (2003), асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, қозоқ, татар, рус ва б. ҳам яшайди. Р. Ўзбекистоннинг қад. шаҳарларидан бири. Ромитан номи маҳаллий ривоятга кўра, «Ромитан» — «Тан ороми» дан дейилади. «Ромитан» атамаси туркий митан уруғи номидан келиб чикдан деган тахминлар ҳам мавжуд.
Наршахий ёзишича, Ромитан катта бир кўҳандизга эга ва мустаҳкам бир қишлоқ бўлиб, Бухородан қадимийроқдир. Баъзи манбаларда бу қишлоқни Бухоро деб атаганлар. Ромитанда қадимда ҳукмдорлар турар жойлари бўлган. Бухоро ш. вужудга келгандан сўнг улар Ромитанда фақатгина қиш фаслида яшаганлар.
Араб саркардаси Убайдуллоҳ ибн Зиёд қўшини 674 й. да Ромитанга босқин уюштирган. Бухороликларнинг араб қўшини б-н бўлган ҳал қилувчи жанги Ромитан яқинида Вардонзе ҳудудида бўлиб ўтган. Табарийнинг ёзишича, 707 й. да Кутайба Ромитанни босиб олган. Хуросон волийси Абу Муслим Бухорога ҳар гал келганида ўз қароргоҳини Ромитанда жойлаштирган. Араб географ ва сайёхдари 10-а. да Бухоро воҳасидаги 30 га яқин шаҳарлар қаторида Ромитан номини ҳам тилга олишган.
Маҳмуд ибн Banuwmx: «Баҳр аласрор» (17-а.) асарида ёзишича, Р. Бухоро вилоятидаги 10 та туманнинг бири, ўрта асрларда «Самжон» (Р. туманининг 2номи) деб аталган.
Р. Тошкент—Самарқанд—Урганч, Тошкент—Нукус автомагистраль йўли ёқасида жойлашган. Аҳолиси ва хўжаликлари Аму — Бухоро машина каналидан сув олади. Шаҳарда ғишт ва пахта тозалаш здлари, тўқувчилик фкаси, босмахона, деҳқон бозори, новвойхона, меҳмонхона, алоқа бўлими, банк, маданий савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. Умумий таълим мактаблари, қ. х. касбҳунар коллежи, маданият саройи, кутубхона, стадион, «Ғалаба» маданият ва истироҳат боғи, касалхона ва дорихоналар мавжуд. «Номаълум аскар» ёдгорлиги қурилган.
Ромитанда меъморий ёдгорликлардан Мулла Мир Ҳаким хонақоси, Хожа Али Ромитаний (Хожаи Азизон) ва Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий мақбаралари (13—14-а. лар), Зарафшон дарёси устида қурилган Чориқулбой кўприги сақланган. Ҳазрати Хожа Уббон ва Хожа Заъфарон қадамжо (зиёратгоҳ)лари бор.
Ад.: Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1966; История атТабари, Т., 1987; Махмуд ибн Вали Море тайн, Т., 1977; Населённые пункты Бухарского эмирата, Т.,2001.