РОКФЕЛЛЕРЛАР

РОКФЕЛЛЕРЛАР — АҚШдаги энг йирик молиясаноат гуруҳларидан бири. 1870 й. да Жон Рокфеллер (18391937) «Стандарт ойл» компаниясини тузиб, 19а. охирида нефть саноати ва савдосини монополия қилиб олиши асосида юзага келди. 20-а. нинг 20-й. ларида АҚШдаги йирик монополистик гуруҳлар ичида Морганлариш сўнг 2ўринни эгаллади. 1970 й. бошига келиб Рокфеллерлар назоратидаги активлар 124,6 млрд. долларга етди. Рокфеллерларнинг ҳоз. молиясаноат rypyxji ўзагини «Эксон» нефть монополияси (активи 1973 й. да 36,8 млрд. доллар) ва «Чейз Манхеттэн банк» тижорат банки ташкил килади. Рокфеллерлар гуруҳи кўпгина молиякредит муассасаларига эга. Машинасозлик, электротехника ва озиқ-овқат саноати тармокларининг бир қанча корхоналари уларнинг тасарруфида.

Рокфеллерлар бошқа молиявий гуруҳлар билан биргаликда бир қанча йирик саноат корпорациялари ва банкларни назорат қилади. Рокфеллерлар АҚШ нинг сиёсий ҳаётида ҳам муҳим роль ўйнайди.