РИВОЖЛАНИШ БИОЛОГИЯСИ — биологиянинг ҳайвонлар ва ўсимликларнинг индивидуал ривожланиш (онтогенез) ва ҳаракатлантирувчи кучлари механизмларини ўрганадиган бўлими. Ривожланиш биологияси 20-а. ўрталарида эмбриология асосида, бу фаннинг цитология, генетика, физиология ва молекуляр биол. б-н чегарасида вужудга келди. Бу фанлар соҳасида эришилган муваффақиятлар индивидуал ривожланишда генетик ахборотнинг амалга оширилиши: цужайралар, тўқималар ва органлар ихтисослашувининг молекуляргенетик асослари; ҳужайраларнинг ўзаро таъсири ва ривожланаётган организмнинг бир бутунлигини таъминлайдиган жараё’нларнинг бошқарилиш механизмлари, нормал ва ўсмали ўсишнинг молекуляр механизмлари ва б. фундаментал муаммоларни ечишда турли хил ёндашишлар ва усулларни бирлаштириш имконини берди.
Ад.: Зуссман М., Биология развития, пер. с англ. М., 1997.