РИЦАРЛАР

РИЦАРЛАР (нем, Ritter, дастлаб — чавандоз) — ўрта асрларда Ғарбий ва Марказий Европа мамлакатларида имтиёзли ижтимоий қатлам: кенг маънода — барча оқсуяк мулқдорлар (феодаллар), тор маънода — факат майда оқсуяк мулкдорлар. Вассаллик муносабатлари орқали ўз сенъорларига карам бўлган . Р. улардан ер мулки (феод) олиб, эвазига қўшинда суворий хизматини ўтаганлар. Рицарларнинг жанговароти, қимматбаҳо оғир қуроллари (қилич, қалқон, совут) бўлиши лозим эди, у махсус рицарлик таълимини олган, турнирларда қатнашган. Рицарлар учун қуйидаги ахлоқий нормалар: жасурлик, омонатга садоқат, аёлларга нисбатан олижаноблик шарт булган. Шундан (мажозий маънода) Рицарлар — фидокор, олижаноб инсонлар. 12—14-а. ларда Рицарлар ҳарбий куч сифатида катта аҳамиятга эга булган. 15—16-а. ларда мунтазам армиялар тузилиши ва уқотар қуролларнинг тарқалиши б-н уларга эҳтиёж қолмаган. Рицарлар дворянлар табақасининг асосини ташкил этган.