РИЦА

РИЦА, Катта Рица — Кавказнинг ғарбий қисмидаги кўл. Лашипсе дарёси водийси (Абхазия)да, Гагра тизмасидан шаркда, 950 м баландликда. Майд. 1,49 км2, уз. 2,5 км, энг сербар жойи 1,05 км, ўртача чуқ. 63 м, энг чуқур жойи 116 м. Кўл ва атрофининг гўзал табиати куплаб туристларни жалб қилади. Рица Қора денгиз соҳилидаги курортлар билан шоссе йўл орқали боғланган. Кўл ёқасида мехмонхона ва пансионат бор. Р. яқинида Кичик Рица кули (майд. 0,2 км2) жойлашган.