РИТОН

РИТОН (юн. rhyton, rheo — оқаман дан) — ичимлик ичиладиган шохсимон кад. идиш. Юнон ва Рим тарихчилари Р. Ҳиндистондан тарқалган деб ҳисоблайдилар. Ритон бир оз эгилган ва ичи ковак бўлиб, ҳайвонларнинг шохлари, металл, сопол, ёгоч ва б. дан тайёрланган. Баъзи Ритон ларнинг пастки учи ҳайвонларнинг бошига ўхшатиб безатилган. Р. Қад. Эрон, Бақтрия ва Римда ҳам машҳур бўлган. Қад. Нисо ш. ни қазиш пайтида фил тишидан ясалган Ритонлар (2а.) топилган. Уларнинг пастки учига афсонавий ҳайвонлар, авлиёлар тасвири ва оғиз томонига мифологик сюжетлар бўрттириб ишланган. Нисо Ритон лари парфиялик усталарнинг юксак санъат асарларидан ҳисобланади. Кавказда ичимликни Ритонда ичиш ҳозир ҳам мавжуд.