РИСҚУЛОВ

РИСҚУЛОВ Турор [1894. 14(26)12, Еттисув (ҳоз. Олмаота) вилояти Верний уезди Шарқий Тўрғай бўлиси (волости) — 1938.10.2, Москва] — давлат ва жамоат арбоби. Мерке ш. даги рустузем мактаби (1910) ва Пишпек (ҳоз. Бишкек)даги хўжалик мактабини тугатган (1914). Туркистонда подшо Россиясига қарши 1916 й. да кўтарилган миллий озодлик ҳаракатида қатнашган. Тошкентдаги ўқитувчилар семинариясидаўқиган (1916—17). Қозоқ (қирғиз) ёшларининг инқилобий ташкилотини тузишда иштирок этган (1917 й. ёзи). Туркистон АССР соғлиқни сақлаш шқ комиссари (1918— 19), Туркистон компартияси Мусулмонлар бюроси раиси (191920), Туркистон АССР МИК раисининг 1ўринбосари (1919 й. окт. дан), раиси (1920). Р. Москвага чақириб олиниб, унга РСФСР Миллий ишлар халқ комиссарлигининг 2ўринбосари, комиссарликнниг Озарбайжондаги мухтор вакили лавозимлари (1920 й. авг. — 1922 й. июль) берилди. Кейин ўз юртига қайтарилди ва у Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Совети раиси вазифасида ишлай бошлаци (1922 й. сент. — 1924 й. янв.). 1924 — 25 й. ларда у яна Москвага чақириб олинди, Коминтерн (Коммунистик Интернационал) ижроия қўмитасида, (Ьаолият кўрсатди (Ўрта Шарқ бўлими прининг ёрдамчиси, Монголияда… фавқулодда вакил). Сўнг ВКП (б) Қозоғистон ўлка комитетига юборилиб, «Енбекши казах» газ. масъул муҳаррири қилиб тайинланди (1926 й. 10 апр. дан). РСФСР ХКС раисининг ўринбосари (192637).

Рисқулов тарих, иқтисод, сиёсат, журналистика соҳасида ўзбек, қозоқ, рус тилларида асарлар ёзди. «Еттисув масалалари» (Тошкент, 1923), «Инқилоб ва Туркистоннинг туб аҳолиси» (1917—19) (Тошкент, 1925, 1қисм), «Ўрта Осиё долисининг 1916 йил қўзғолони» (Кизил Ўрда, 1927), «Крзоғистон» (МоскваЛенинград, 1927), «Қирғизистон» (МоскваЛенинград, 1929), «Турксиб» (1930) каби китоблари шулар жумласидандир.

Рисқулов 1937 й. 21 майда ҳибсга олинган. Туркистондаги «Иттиҳоди тараққий» миллатчилик ташкилотига алоқадорлик ва «пантуркизм»да айбланиб, 1938 й. 8 i отишга ҳукм қилинган. 1956 й. оқланди. СССР парчалангач, Рисқуловнинг илмий мероси Туркистон халқларига қайтарилди. Уч жилдли асарлари Олмаотада рус тилида чоп этилди. Таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланди (1994).

Ад. ҳ Мусбюро (РКПб) в Туркестане. 1, 2 и ЗТуркестанские краевые конференции РКП 1919—20 гг. с введением тов. Рискулова, Т., 1922; Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Ражабов К,., Ҳайдаров М., Туркистон тарихи (1917—24), Т., 2002.