РИО-ГРАНДЕ, РиоБраводель Норте — АҚШ ва Мексикадаги даре, 2000 км масофада, яъни ЭльПасо ш. дан қуйилиш жойигача улар орасидаги чегара вазифасини ўтайди. Уз. 2870 км, ҳавзасининг майд. 570 минг км2. Қояли тоғлардан бошланиб, қурғоқчил платолардан, баъзида тор даралардан оқади ва Мексика қўлтиғига қуйилади. Ўрта оқимида ўртача сув сарфи 570 м3/сек, қуйилиш ерида 15—20 м3/сек. Сувининг деярли ҳаммаси суғоришга сарфланади. Йирик сув омборлари қурилган. Айрим қисмларида кема қатнайди.