РИО-БЕРМЕХО — Жан. Америкадаги даре, Парагвай дарёсининг ўнг ирмоғи. Уз. 1600 км, ҳавзасининг майд. 133 минг км2. Марказий Анд тоғларининг шарқий ён багирларидан бошланиб, ГранЧако текислигидан оқади. Ўртача сув сарфи 340 м3/сек. ПресиденсияРока ш. гача кичикроқ кемалар қатнайди.