РЕЗНАТРОН

РЕЗНАТРОН [резонатор ва инг. (elec)tron — (элек)трон] — кучли тебранишларни кучайтириш ва генерациялаш (ҳосил қилиш) учун мўлжалланган электрон лампа (тетрод). Р. да электродлар кириш ва чиқишдаги тебранма тизимларни ҳосил қилувчи резонаторларнинг бир қисми ҳисобланади. Бир учи очиқ, иккинчи учи қисқа туташтирилган 2 коаксиал сим бўлаги резонатор вазифасини ўтайди. Бу симларнинг узунлигини ўзгартириш билан Резнатроннинг хусусий частотаси ўзгартирилади. Резнатрон билан тебранишлар дециметрли диапазонда узлуксиз режимда 85 кВт гача, импульсли (узлукли) режимда бир неча юз кВт гача кучайтирилади.