РЕЗИДЕНТ

РЕЗИДЕНТ (лот. residens — ўтирувчи, жойида қолувчи) — 1) ўрта асрларда муайян мамлакатда доимий яшовчи чет эллик дипломатик вакили;

2) мустамлакачи давлатнинг протекторатдаги вакили; одатда, у ана шу протекторатнинг ҳокими ҳисобланган;

3) чет эл разведкасининг бошка бирор давлатдаги яширин вакили;

4) муайян мамлакатда миллий қонунчиликка тўла риоя қилувчи рўйхатдан ўтган юридик ёхуд жисмоний шахс.