РЕЙХСТАГ (нем. Reichstag) — 1) ўрта асрлардаги «Герман миллатининг Муқаддас Рим империяси»да марказий қокимият органларидан бири;
2) Германияда 1867—1945 й. ларда (амалда 1933 й. гача) парламент номи. 2-жаҳон уруши даврида (1945 й. 29.4 —2.5), советларнинг 1Белоруссия фронти қўшинлари (қўмондони маршал Г. К. Жуков) Берлин операцияси жараёнида Рейхстаг биносини штурм билан эгаллашган.