РЕЙНЛАНДПФАЛЬЦ — Германия ери. Рейн ва унинг ирмоқлари ҳавзасида, Сланецли Рейн тоғлари оралиғида жойлашган. Франция, Люксембург ва Бельгия билан чегарадош. Рейнландпфальц 30 авг. 1946 й. да ташкил этилган. Майд. 19,8 минг км2. Ахрлиси 4,04 млн. киши (2001). Маъмурий маркази — Майнц ш. Географик ўрнининг қулайлиги, ҳудудидан йирик автомобиль, т. й. ва сув йўллари ўтганлиги ҳамда 3 иқтисодий рн (РейнМайн, РейнНеккар, РейнРур)нинг яқинлиги сабабли Рейнландпфальц иқтисодиёти тез суръатларда ривожланмоқда. Иқтисодиёти кўп тармокли. Рейнландпфальцда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 40% экспорт қилинади, ушбу кўрсаткич бўйича ГФРда 1ўринда. Кимё саноати ривожланган, Людвигсхафенда Европада энг йирик кимё корхонаси ишлаб турибди. Автомобиль саноати учун жиҳозлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Керамика, озиқовқат, ойнашиша, кўнтери саноати корхоналари бор. Виночилик ва ўрмон саноати маркази. Дарё водийларида токзорлар барпо қилинган. Чорвачилик сутгўшт ва чўчқачиликка ихтисослашган. Донли экинлар, картошка, техника экинлари экилади. Катта майдонларда ўрмонлар сақланган. Йирик шаҳарлари: Людвигсхафен, Майнц, Кобленц, Кайзерслаутерн, Трир ва б. Тарихий шаҳарларида собор, синагога, черков, қалъа, қаср ва саройлар сақланган. Музейлар бор.