РЕТУШЬ

РЕТУШЬ (франц. retoucher — тасвирни тузатмоқ) — тасвир (раcм, фотосурат, нақш ва ш. к.)ни қалам, туш, бўёқ б-н тузатиш, яхшилаш. Ретушчи раcм, фотосурат, негативнинг айрим жойларини равшан кўринадиган қилади, тузатади, доғларини йўқотади. Шу мақсадда қайта чизади, бўяйди, қириб ташлайди. Ретушь, айниқса, полиграфия техникасида кенг қўлланилади. Босмахона қолиплари тайёрлаш учун ишлатиладиган оригинал, негатив ва диапозитивлар P. қилинади.