РЕШЕТОВ Виктор Васильевич (1910.10.3 — Тошкент — 1979.3.3) — тилшуностуркийшунос. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1964), филол. фанлари д-ри (1952), проф. (1953), СССР Педагогика ФА акад. (1959). Тошкент давлат ун-ти педагогика ф-тининг тил ва адабиёт бўлимини тугатган (1931). Шу унтнинг ишчилар ф-тида ўқитувчи (1929—33), Ўзбекистон ХКС қузуридаги Фанлар комитета Тил ва адабиёт ин-тида, сўнгра Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёти ин-тида кичик, катта илмий ходим, илмий котиб, директор ўринбосари ва директор (1934—55), РФ Таълим академиясининг Миллий мактаблар ин-ти директори (1960—63), Республика рус тили ва адабиёти педагогика ин-ти ректори (1963—79). Илмий ишлари туркий тиллар, асосан, ўзбек тили ва унинг фонетикаси, грамматикаси, диалектологияси, ўзбек ва рус тилларини ўқитиш методикаси ва б. масалаларга бағишланган. Решетов республика олий ва ўрта мактаблари учун кўплаб ўзбек тили дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини яратган.
Ас: Ўзбек тили грамматикаси. lбўлим, Т. — Самарқанд, 1934; Қисқача ўзбекчарусча луғат, Т., 1936; Фонетика. Ўзбек тили фонетикасига доир баъзи масалалар, Т., 1953; Узбекский язык. ч. 1 (Введение. Фонетика), Т., 1959; Ўзбек диалектологияси (ҳамкорликда), Т. 1962, 1978.