РЕПРОГРАФИЯ

РЕПРОГРАФИЯ [репўо(дукция) ва …графин] — матнлар ва график тарздаги асл манбалардан фотография ва б. усулларда нусхалар олиш. Репрографияда полиграфия усулидагидек босма крлиплар тайёрлашнинг ҳожати йўқ. Репрографияда нусхалар асл манбага аник, ўхшаб чиқади, нусхаларини исталган масштабда олиш мумкин, технологик цикл жуда қисқа бўлади. Репрография усуллари ва воситаларидан корхоналар, кутубхоналар, архивлар, лойиҳалаш ташкилотлари ва б. жойларда фойдаланилади.