РЕПРЕССОР

РЕПРЕССОР (лот. repressor — чекловчи, тўхтатиб турувчи) — оперондаги генлар транскрипциясини, ҳужайрада ферментлар таъсирини тўхтатадиган регулятор оқсил. Натижада тегишли бўлиши тўхтайди. Репрессор регулятор ген назорати остида ҳар бир ҳужайрада 10 — 20 та молекуладан, фаол, яъни оператор б-н бевосита боғланиш имкониятига эга бўлган ёки нофаол ҳолатда синтезланади. Фаол Репрессорнинг хрсил бўлиши индуцитал (ҳужайрага махсус паст молекулали моддалар — индукторлар тушганида синтезланадиган) ферментлар учун хос. Индуктор Р. га боғланганида Репрессорнинг фаоллиги камайиши туфайли тегишли ферментнинг синтези бошланади (индукция). Нофаол Репрессорлар (апорепрессорлар) ҳосил бўлиши эса репрессобел ферментлар учун хос. Апорепрессор ҳужайрага паст молекулали моддалар (коррепрессорлар) тушиб қолганида фаоллашади. Бунда оперон кодлайдиган фермент синтези тўхтайди (репрессия). Одатда, индикатор б-н корепрессор биргаликда битта умумий термин — эффектор деб аталади.