РЕПАТРИАЦИЯ

РЕПАТРИАЦИЯ (лот. repatriatio — ватанга қайтиш) — уруш оқибатида ватанидан ташқарига чиқиб қолган ҳарбий асирлар ва фуқароларни, шунингдек, фуқаролик ҳуқуқи тикланган муҳожирларни ўз ватанига қайтариш. Репатриация одатда, халқаро шартномалар асосида амалга оширилади (Мас, ҳарбий асирларни Репатриация қилиш). Шунингдек, шартномадан ташқари асосда ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳолда Репатриация қилиш имконияти манфаатдор давлат ёки давлатлар қонунларида назарда тутилган бўлиши керак.