РЕНТГЕНОДИАГНОСТИКА

РЕНТГЕНОДИАГНОСТИКА (рентген ва диагностика) — рентгенологик текширувга асосланиб, касалликларни аниқлаш. Рентгеноскопия ва рентгенография усуллари бор (рентгенографиянинг яна бир тури флюорографиядир). Рентген нурлари одам танасидан ўтаётганда турли зичликдаги тўқималарга турлича ютилади. Шу сабабли, экран ёки рентгенограммада тасвир турлича, яъни кора фонда оқ дог, оқ фонда қора дог бўлиб акс этади, кўкрак қафаси рентген аппаратида текширил ганда унинг тасвири экранга уч хил — суяк (қовурға, ўмров ва умуртка суяклари) қуюқ соя, юмшоқ тўқима (тери, ёғ ҳужайралари, мускул, нерв, томирлар) кррамтир соя, ўпка тўқимаси оқиш соя бўлиб тушади, яллиғланиш, ўсма ҳосил бўлган жой қорайиб, ўпка тўқимасининг емирилган жойлари (Мас, ўпка кавернаси) оқариб кўринади.

Рентгенологнинг вазифаси шу тасвирларни тахлил қилиб, касалликларни аниқлашдир. Рентгенодиагностикада баъзи аъзолар (Мас, суяк, юрак, ўпка) табиий ҳолича, алоҳида тайёргарлик кўрмасдан текширилаверади, баъзи аъзо ва системалар (Мас, меъда, қизилўнгач, ичак ва б.)ни текширишда эса сунъий контрастлик ҳосил қилинади, яъни текширилаётган органга рентгенконтраст моддалардан юборилади.

Рентгенодиагностика усули касалликларни аниқлаш ва профилактик текширишда кенг тарқалган. Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлокларидаги кўпчилик касалхона ва поликлиникалар Рентгенодиагностика аппаратлари билан жиҳозланган. Республикадаги тиббиёт интларининг тегишли кафедралари ва Ўзбекистон рентгенология ва радиология маркази Рентгенодиагностикага оид ишларга ташкилийметодик раҳбарлик қилади. Ҳоз. Ўзбекиситонда ўта замонавий янги компьютер ва ядромагнитли томография усуллари кенг қўлланмоқда.