РЕИМПОРТ (ре… инг. ва import киритмоқ, олиб келмоқ) — чет элга чиқариладиган, аммо у ерда қайта ишлов берилмаган ва истеъмол қилинмаган товарларни қайта мамлакатнинг ўзига қайтариб олиб келиш. Чет эл кимошди савдосида сотилмаган, консигнация омборларида сақланган, кўргазма ва ярмаркаларда сотилмаган, нуқсони топилган ёки талаб бўлмагани учун қайтарилган товарлар Реимпортга киради.