РЕГИОНАЛ ГЕОГРАФИЯ — географиянинг алоҳида ва муайян ҳудудларни ўрганадиган соҳаси. Бирорта материк, мамлакат, маъмурий бирликлар ёки табиий географик ўлка, табиат зонаси, рн унинг тадқиқот объекти бўлиши мумкин. Регионал географияга оид асарларда ўрганилаётган ҳудуднинг табиий шароити, хўжалиги ва аҳолисининг маҳаллий (шу жойга хос) хусусиятларини ажратиб кўрсатишга алоҳида эътибор берилади.