РД

РД (ЭРД) ёрдамида солиштирма тортиш кучини юзларча марта ошириш мумкин. Бунда электр энергияси реактив оқимнинг кинетик энергиясига айланади.

Фотон ёки квант РД назарий жиҳатдан энг мукаммал двигатель ҳисобланади. Бунда реактив оқимни нурланиш квантлари ҳосил қилади. Жуда узок, ва мураккаб космик парвозларда фотон РД жуда қўл келарди, лекин ҳали бундай двигателлар яратилганича йўқ (2004). Авиацияда РД асосан ёрдамчи двигателлар сифатида ишлатилади.