РАЗВЁРТКА

РАЗВЁРТКА (рус.) — металл деталларнинг тешикларига тоза ишлов бериш учун мўлжалланган кўп тиғли асбоб. Ўткир қилиб чархланган бўйлама тишлари бор тана (стержень) кўринишида бўлади. Дастаки (бурамага ўрнатиб қўлда ишлатиладиган) ва машина (станокка ўрнатиб ишлатиладиган) Развёрткалар бор. Тузилишига кўра, Развёртка яхлит, йиғма, керма ва б. хилларга бўлинади. Развёртка пишиқ легирланган (қ. Легирлаш) асбобсозлик пўлати, қаттиқ қотишмалардан тайёрланади.