РАЗИН Степан Тимофеевич

РАЗИН Степан Тимофеевич (тахм. 1630—71) — Россияда деҳқонлар уруши (1670—71) раҳбари, Дон казаги. 1662—63 й. ларда Дон атамани, қрим татарлар ва турклар билан курашган. 1667 й. камбағал казаклар отряди билан Волга ва Ёйиққа, 1668—69 й. ларда Каспий денгизи орқали Эронга ҳарбий юришлар уюштирган. 1670 й. баҳорида деҳқонлар урушига раҳбар бўлган. Казак старшинаси (оқсоқоли) томонидан чор ҳукуматига хоинона тутиб берилган. Москвада қатл этилган (яна қ. Разин қўзғолони).