РАЗДАН

РАЗДАН, Занга — Арманистондаги дарё. Кура ҳавзасидаги Аракс дарёсининг чап ирмоғи. Уз. 146 км. Ҳавзасининг майд. 2560 км2 (Севан кўли ҳавзаси билан бирга 7310 км2). Севан кулидан оқиб чиқади. Юқори қисмида тоғ водийсидан, қуйи қисмида Арарат текислигидан оқади. Ўртача сув сарфи бошланишида 2 м3/сек., қуйилиш жойида 17,9 м3/сек. Суви суғоришда фойдаланилади. Дарёнинг умумий нишаби 1097 м (1,8 м/км). Разданда 6 та ГЭС каскади қурилгач, сув сарфи Севан кўли суви ҳисобига 44,5 м3/ сек. гача ортди. Лекин кўл суви сатҳини сақлаб қолиш мақсадида сув сарфи кескин камайтирилди. Дарё соҳилида Ереван, Севан, Раздан, Чаренцаван, Арзни ш. лари жойлашган.